ОЛМАЗОР ЕНГИЛ САНОАТ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
ОЛМАЗОР ЕНГИЛ САНОАТ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ёрқин намунасидир. Коллежга умумий ўрта таълим мактабларини тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади ва ўқиш 3 йил давом этади. Коллежда "Енгил саноат маҳсулотлари технологияси" йўналишида қуйидаги касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрланади:

Тикув ва тикув - трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш техник-технологи
Ихтисосликлар:
-- кийимлар дизайнер - конструктори;
-- тикув ва тикув трикотаж буюмлари бичувчиси;
-- тикув жихозлари оператори.

Кенг ассортиментдаги кийимлар конструктори
Ихтисосликлар:
-- кийимлар модельер - дизайнери;
-- кийимлар лойиҳаловчи;
-- тикувчи.
КОЛЛЕЖ РАҚАМЛАРДА
0
Ўқувчилар сони
0
Гуруҳлар сони
0
Ўқитувчилар сони
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги қонунлари талабларига мувофиқ ўрта махсус касб– ҳунар таълими сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2001 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан коллеж мақоми берилган.
Коллеж устахоналари Хитой давлатининг HONREY компанияси ва Япония давлатининг JUKI компаниясининг тикув жихозлари билан жихозланган.
Коллеж “Узбекенгилсаноат” ДАК тизимидаги “R-F Fortuna Tex” “Manzur Tex”, “Ko’kcha textile” қўшма корхоналар ва “Аьло Омад Ривож ”, “Химоя кийим”, ООО"IAB-ANVAR", "A'LAMXAN TEXTILE", каби 70 дан ортиқ кичик хусусий корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
КОЛЛЕЖ ҲАЁТИДАН ФОТОЛАВҲАЛАР
Спорт зал

Кутубхона

Галлерея

Ўқув-амалиёт хонаси
